Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд оилалар, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий аҳволдаги фуқароларга ун ва шакар маҳсулотлари тарқатилмоқда
2022-06-11 18:03:41 140
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-258 сонли қарорига кўра, “Темир дафтар”га киритилган ҳамда мазкур қарорга асосан бир марталик моддий ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириш ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ушбу оилаларнинг ҳар бир аъзосига 20 килограммдан бепул ун тарқатиш белгиланган.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон туманида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган 22 та оиланинг 78 нафар оила аъзоларининг хар бирига 20 кгдан, жами 1560 кг (1 тонна 560 кг) ун маҳсулотлари манзилли тарқатилмоқда.
Шунингдек, туман ҳокимлиги ташаббуси билан қўшимча равишда “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 100 нафар эҳтиёжманд, оғир ижтимоий аҳволдаги, якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган кишиларнинг ҳар бирига 2 килограммдан шакар ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари бепул тарқатилди.
Келгусида ҳам давом этиши кўзда тутилган ушбу ташаббусларни жойларда ташкил этишда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари фаол кўмакчи бўлишмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги