Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод қишлоқ” дастури амалда: жорий йилда Хотамтой ҳамда Намуна маҳаллалари обод ва файзли гўшаларга айланади

×

 2022-06-07 18:25:38    146

PDF yuklash
Chop etish


“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали аҳолининг турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида 2022 йилнинг 18 март куни “2022-2026 йилларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясини 2022 йил - “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига асосан Ўзбекистон туманидаги “Хотамтой” ва “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа ва бошқа инфратузилма объектларини қуриш, таъмирлаш ва ободонлаштириш билан боғлиқ манзилли тадбирлар белгиланган. 

Айни кунларда ушбу икки маҳаллада дастур бўйича белгиланган ишлар бошланган. 

Хусусан, “Хотамтой” маҳалласидаги 74-қишлоқ оилавий поликлиникасида кенг кўламли ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Қайд этилишича, 1987 йилда қурилган ушбу бино-иншоатларда Ражабгарди, Жумавойчек, Хотамтой ва Қозиқузот қишлоқларида яшовчи 6 минг 500 аҳолига хизмат кўрсатиб келинмоқда ҳамда сўнгги маротаба 2009 йилда жорий таъмирланган. Лойиҳа қиймати салкам 800 млн. сўмни ташкил этувчи ободонлаштириш-таъмирлаш тадбирлари доирасида тиббиёт масканининг барча хоналарини, том ва пол қисмларини буткул таъмирлаш, иситиш, сув тизимлари ва эшик-ромларни янгилаш, ташқи фасад ва ҳовлини янгича қиёфага келтириш, йўлка тош (брусчатка) ётқизиш, янги ҳожатхона ҳамда ташқи янги девор қуриш каби бунёдкорлик-таъмирлаш ишларини бажариш кўзда тутилган бўлиб, бу борада амалий ишлар бошланган. 

Шунингдек, айни маҳалладаги 41-умумтаълим мактабида ҳам ободонлаштириш-таъмирлаш ишлари қизғин тус олган. 1974 йилда қурилган ушбу таълим масканида сўнгги бор 2006 йилда капитал реконструкция ишлари бажарилиб, 9х18 ҳажмдаги спорт зали ҳам қуриб битказилган эди. Пудратчи ташкилот уста-қурувчилари шу кунларда таълим даргоҳини ҳам кўркам ва обод гўшага айлантириш борасида жавлон уриб хизмат қилишмоқда. 

“Хотамтой” маҳалласида электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида шу кунгача 72 та таянч устунлари ҳамда 160 кВАли янги трансформатор ўрнатилди. 

“Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам дастур доирасидаги қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. 

Шу кунгача маҳалланинг “Гулзор”, “Истиқлол” ва “Мустақиллик” кўчаларига 105 та янги темир бетон таянч устунлари ўрнатилди. 

Туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган, маҳалла таркибидаги Комилчўли қишлоғида жойлашган 7-мактаб филиали эса 1972 йилда қурилган бўлиб, 80 нафар ўқувчи ўрнига эга. Айни кунларда ушбу таълим масканини ҳам кўркам қиёфага келтириш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Дастур асосида ҳар икки маҳалланинг ободлиги, уларда яшовчи аҳолининг фаровонлигига хизмат қилишга мўлжалланган амалий тадбирлар давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги