Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 55 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳар бир мурожаат эътиборда: туман ҳокимининг бугунги қабулида 3 нафар ишсиз фуқаро ишли бўлди

×

 2022-06-03 23:41:59    140

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашевнинг фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабули “Каримобод” маҳалласида ташкилланди.

Каримободликлар ва бошқа ҳудудлар аҳолиси вакиллари қатнашган қабулда турли соҳаларга оид мурожаатларга ҳоким ўринбосарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ечим изланди. 

Каримободлик Мунтазамхон Отахонованинг 2 нафар вояга етмаган фарзанди бор. Ишсиз аёлнинг ўз бандлигини таъминлашда амалий ёрдам сўраб этган мурожаатига асосан, шу куннинг ўзида маҳалладаги 12-сонли мактабгача таълим ташкилотига ўриндошлик асосида ошпазлик вазифасига тайинлашга эришилди.  

Наймансойлик Қахрамон Назаров эса 56 ёшда. Кўриш қобилияти паст бўлган фуқарога 1-гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 2 фарзанднинг отаси 5-6 йилдан буён юрак-қон томир касалликлари билан ҳам оғрийди. Дардига дармон бўлишда амалий кўмак сўраган мурожаатчининг илтимоси инобатга олиниб, эртадан туман марказий шифохонасига ётқизиладиган ва малакали шифокорлар назоратида даволанадиган бўлди.  

Фуқароларнинг шу каби ишга жойлашиш, уй-жой, тадбиркорликни ривожлантириш, моддий ёрдам, банк кредити каби масалаларга оид 10 дан зиёд мурожаатлари тингланиб, ҳар бир масалаларнинг мазмунидан келиб чиқиб уларни ҳал этиш чоралари белгиланди. 

Бартараф этиш учун вақт ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли идораларга топширилиб, аниқ вазифа ва муддат белгиланди, ижроси эса назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги