Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида яна бир янги ўқув маркази очилди
2022-06-02 17:20:50 153
Ўзбекистон тумани “Нурсух” маҳалласида ўқув маркази ўз ишини бошлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, устоз-мураббийлар ҳамда илмга чанқоқ ёшлар қатнашдилар.
Бевосита сектор раҳбарининг тавсияси ҳамда маҳаллий тадбиркор ташаббуси билан фойдаланишга топширилган ушбу ўқув марказида ёшларни танланган мутахассислик фанларидан сифатли ва янада чуқур билим олишлари учун қулай шароитлар яратилди.
Дастлабки босқичда она тили, инглиз ва араб тиллари, физика, математика, тарих, кимё ва биология фанларидан ташкил этилган ўқув курсларида ёшларга таҳсил бериш мақсадида ҳудуддаги малакали устозлар жалб этилди.
Туман ҳокими ўқув марказида яратилган шароитлар билан танишиб, ушбу масканга қатнашни бошлаган ёшлар ва устоз-мураббийлар билан суҳбатлашди.
Марказ фаолиятини янада ривожлантириш, ўқувчиларни чуқур ва мукаммал билим олишга бўлган иштиёқларини ошириш юзасидан зарурий тавсиялар билан ўртоқлашилди.
“Физика фанини чуқур ўзлаштирмоқчиман. Шу мақсадда, ўқув марказига устоз Сарварбек Салоҳиддиновнинг сабоқларини олиш учун қатнашни бошладим. Айни бу маскан кўплаб орзуларимни ушалишида катта ёрдам беришига ишонаман”, дейди 2-мактабнинг 9-синф битирувчиси Хуснорахон Азизхонова.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги