Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Боланинг бегонаси бўлмайди!

×

 2022-06-01 23:02:47    83

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир инсон, ҳох у катта ёки кичик бўлсин - эътибор ва меҳрдан куч олиб яшайди. Ана шу меҳр-оқибат бор жойда янгиланиш, юксалиш, эзгу мақсадлар сари шахдам одимлаш бўлади.

1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон туманида истиқомат қилувчи чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга эътибор ва меҳр-мурувват кўрсатилди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан беғубор қалб эгалари бир жойга жамланиб, улар учун байрам тадбири ташкилланди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этиб, болаларнинг чуқур билим олиб, ҳар томонлама етук ва комил инсон бўлиб вояга етишларини тилади. 

Болажонларга унутилмас лаҳзаларни тортиқ этиш мақсадида, уларга байрам совғалари улашилиб, вилоятимизда меҳмон бўлиб турган эл ардоғидаги кино ва театр актёрлари, ижодкор ҳамда хонандалар томонидан байрам дастури намойиш этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги