Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тезликни ошириш оқибатида тез етиб келган фалокат
2022-06-01 09:35:11 168
Ҳеч бир инсон фалокатга йўлиқишни ният қилиб йўлга чиқмайди. Ҳамма ҳам йўли бехатар бўлишини, оиласи бағрига эсон-омон қайтишни истайди. Лекин эзгу ниятнинг ўзи етарли эмас. Унинг рўёби учун йўл ҳаракати қоидаларига барчамиз бирдек амал қилишимиз керак. Афсуски, йўл қоидасининг умр фойдаси эканини биламизу, бунга доим ҳам амал қилавермаймиз.Шу боис деярли ҳар куни йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида оғир тан жароҳати олган ёки ҳаёт билан видолашган юртдошларимиз ҳақидаги хабарларга дуч келамиз. Ачинарлиси, кимнингдир хатоси учун бегуноҳ инсонлар, ота-она меҳрига тўйиб улгурмаган гўдаклар жабр чекади.
Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини ташкил этиш бугунги кундаги муҳим муаммолардан бирига айланиб бормоқда,йўлларда содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб одамларнинг жабр кўришлари ва ҳаётдан кўз юмишларидир. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш учун кўрилаётган қатор тадбирларга қарамасдан, уларнинг миқдори камайишига эришиб бўлмаяпти. Бу эса, йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларига ўта жиддий ёндошиш зарур эканлигини мутахассислар олдига вазифа қилиб қўймоқда.
Фарғона вилоят судлари томонидан 2022 йилнинг 4 ойи давомида йўл транспорт ходисаси билан боғлиқ 484 нафар шахсга нисбатан жиноят ишлари кўрилган бўлиб, шулардан 123 нафарига айблов хукмлари чиқарилган, 15 нафар шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган. Ана шундай ҳодисалардан бири Ўзбекистон тумани Охунқайнар қишлоғида содир этилди. М.Ш. 2021 йил 09 ноябрь куни соат 14:00 ларда бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини Яйпан-Қўқон асфальт йўли бўйлаб, Яйпан шаҳар томондан Қўқон шаҳар томонга қараб бошқариб кетаётиб, Охунқайнар қишлоғига етиб борганида амалдаги Йўл харакати Қоидаларини қўпол равишда бузиб, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси билан оралиқ масофани сақламасдан қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, ағдарилиши оқибатида ўзининг йўналишда ҳаракатланиб келаётган М.Ғ бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган, натижада “Дамас” русумли автомашина йўловчиси Т.Т олган оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган, Д.Қва “Нексия” русумли автомашина йўловчиси Р.Т турли даражада тан жарохат олиб, шифохонага мурожаат қилишган.
М.Ш.га нисбатан юритилган жиноят иши 2022 йил 4 март куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан кўриб чиқилди ва у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, тегишли жазо чораси қўлланиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги таъминланди.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабабларидан бири ҳуқуқий маданиятни етишмаслиги ва ҳайдовчиларнинг маст ҳолда бўла туриб автомашинани бошқаришини эътироф этган ҳолда ўзига ишониб, белгиланган меъёрдан ортиқча тезликда харакатланиши ва транспорт бошқариш учун етарли тажриба ва кўникмалар етишмаслигини кўрсатиб ўтиш жоиздир.
Ш.Мирзакиров
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси