Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бола она тарбиясига олиб берилди
2022-06-01 01:32:44 136
Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан фарзанд она тарбиясига олиб берилди. Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг ижро варақасига асосан, вояга етмаган С.М. жавобгар Т.У. тарбиясидан даъвогар Т.Ф. тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан қарор қабул қилинган. Ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида тарафларга ихтиёрий муддат берилиб, огоҳлантирилган. Ижро ҳаракатлари ва олиб борилган тушунтиришлар давомида фарзанд она тарбиясига олиб берилди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими