Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 239 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон–инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда бошланди!

×

 2022-05-30 12:40:53    71

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар қилинганидек, вилоятимиз масканлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Янги Ўзбекистон –инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар ва энг сара кинофильмлар намойиши бўлиб ўтиши белгиланган.

Бугун Ўзбекистон туманида ушбу кенг қамровли маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки кайфиятда бошланди.

Пойтахтимиздан ташриф буюрган ҳамда вилоятимизнинг етук маданият ва санъат намояндалари, маънавият тарғибочилари туманимиз масканлари бўйлаб аҳоли вакиллари билан учрашмоқдалар. 

Меҳмонлар дастлаб, Яйпан шаҳрида оилавий болалар уйлари ташкил этган Мадраҳимовлар ҳамда Эргашевлар хонадонларида бўлиб, оила вакиллари билан учрашдилар. Хонадон аъзолари йигит-қизлар билан суҳбатлашилиб, хайрли амал ташаббускорлари - оила бошлиқларига миннатдорчилик билдирилди. Бевосита хонадоннинг ўзида маданий ва маънавий-маърифий дастурлар намойиш этилиб, оилаларга китоблар жамланмалари совға қилинди. 

Шундан сўнг маънавият тарғиботчилари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари Кичик Оқмачит маҳалласида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан учрашдилар. Ушбу масканда ҳам Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар борасидаги аниқ ҳаётий мисолларга асосланган мазмунли суҳбатлар ҳамда маданий-маърифий дастурлар барчага манзур бўлди. 

Тадбир доирасидаги учрашувлар туман ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда. Бугун соат 17.00 дан бошлаб эса “Ўзбекистон” ўйингоҳидаги катта гала-концерт ўтказилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги