Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
"Аёллар дафтари"нинг 3-босқичи рўйхатига киритилган 35 нафар хотин-қизларнинг уй-жойи таъмирлаб берилади
2022-05-30 11:29:08 178
"Аёллар дафтари"ни юритиш ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича аниқ тизим яратилишига асос бўлмоқда.
2022 йилда Ўзбекистон туманида "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига 6 та тоифа бўйича жами 4772 нафар хотин-қизлар қамраб олинган бўлиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларини ҳал этиш юзасидан манзилли тадбирларга киришилган.
Шундан, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ҳамда фуқароларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари “хонадонбай” ҳамда уларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра дастлаб 35 нафар аёлларнинг уй-жойларини таъмирлашга муҳтожлиги аниқланган.
Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилиш айни шу жараёнларни сифатли ташкил этиш масаласига бағишланди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев соҳа масъуллари ва бириктирилган вакилларга ушбу ишларни ташкиллаш учун тегишли тартибда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратиладиган ва сарфланадиган маблағлардан ташқари мутасадди раҳбарларнинг шахсий ташаббускорликларини ошириш, ҳудуддаги ҳомийлар ва саҳоватпеша инсонларнинг амалий кўмакларини ҳам йўналтириш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берди.
Бажариладиган ишлар тақсимоти қилиниб, муддатидан кечиктирмасдан амалий ишларга киришиш топшириғи берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги