Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида алимент тўламаган 10 нафар қарздор оталарнинг иши судда кўрилди
2022-05-28 14:03:06 156
2022 йил 26 май куни жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида жами 10 нафар алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисми билан тўпланган маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.
Шундан, 7 нафар қарздорларга нисбатан 15 кунлик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 1 нафар қарздор ундирувчига алимент пулларини тўлиқ тўлаганлиги сабабли маъмурий иш материали МЖтКнинг 271-моддаси 10-бандига асосан тугатилди, 2 нафар қарздорларга эса алимент қарздорлигини тўлашлик учун муддат берилди.
Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими