Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати туман ҳокимлиги мутасаддилари билан Нурсухда сайёр қабул ўтказди
2022-05-27 23:16:39 135
Бугун Ўзбекистон тумани “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2-мактаб биносида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ташкилланди.
Қабулда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирокида аҳолининг турли соҳаларга оид мурожаатларини тинглади.
Нурсух ва атроф ҳудуд маҳаллаларидан ташқари туманнинг турли масканларидан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва шикоятларини ҳалқ вакили ва ҳоким ўринбосарларига баён қилдилар.
Қабул давомида боланинг фарзандликка олиш, васийлик, уй-жой таъмири, нафақа тайинлаш, моддий ёрдам, бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, спорт ва тадбиркорликни ривожлантириш, субсидия ва банк кредити масалалар юзасидан қатор мурожаатлар қабул қилинди.
Ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида батафсил кўриб чиқилиб, уларни амалдаги тартиблар асосида ҳал этиш чоралари белгиланди. Муддат талаб қилган мурожаатлар назоратга олиниб, масъуллар томонидан ижро учун қабул қилинди. Айрим масалалар юзасидан эса шу жойнинг ўзида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги