Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирида битирувчи ёшларга фуқаролик паспортлари топширилди
2022-05-25 20:13:03 139
Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон туманидаги умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Туманнинг “Деҳқонобод” маҳалласида жойлашган 70-умумтаълим мактабида эса ушбу тадбир қўшалоқ байрамга айланиб кетиб, барчанинг, айниқса битирувчи ёшларнинг ёдида бир умрга ширин хотиралар билан қоладиган бўлди.
Боиси, мактабнинг 22 нафар битирувчи йигит-қизларига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов ва бир қатор расмийлар иштирок этишиб, ёшларимизни катта ҳаёт остонасига қўйган илк қадамлари билан табрикладилар ва вояга етган ўғил-қизларга ID-карта шаклидаги янги биометрик паспортларини топширдилар.
Мутасаддилар ёшларга юртимизда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда она Ватан, халқ манфаати йўлида камарбаста инсонлар бўлиб етишишларини тиладилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги