Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Солиқ қарздорликларини ундириш чоралари кўрилмоқда

×

 2022-05-25 12:04:31    157

PDF yuklash
Chop etish


Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш чораларини кўрилишини таъминлаш мақсадида солиқ идоралари билан ҳамкорликда бир қатор муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 4 ойида бўлим иш юритувидаги 3.134 та 26 млрд. 649,0 млн. сўмлик ижро ҳужжатларидан давлат ижрочилари томонидан қарздорларнинг мол-мулкларини реализация қилиш, ундирувни уларнинг дебиторлик қарздорларига қаратиш ҳамда ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари қўйилиши натижасида 261 та ижро ҳужжати бўйича 8 млрд. 830,1 млн. сўм амалда ундирилди.

Мисол учун Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг 23.09.2021 йилги қарорига асосан қарздор "G.M.S." МЧЖдан 465,5 млн. солиқ қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 31.02.2022 йилда қарздордан 465,5 млн. сўм солиқ қарзи амалда тўлиқ ундирилиб, ижро иши тамомланган.

Ҳозирда қолдиқ ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида, қарздорларнинг банкдаги ҳисоб рақамларига банд солиниб, бу борадаги ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими