Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки кайфиятда ташкил этилди

×

 2022-05-25 11:47:55    146

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилда Ўзбекистон туманидаги 71 та умумтаълим мактабларида жами 2831 нафар 11-синф, 3777 нафар 9-синф ўқувчилари ўқув йилини якунига етказмоқдалар. 2133 нафар ўғил-қизлар олий таълим муассасаларига, 698 нафар ёшлар касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда таълим олишни давом эттириш истагини билдирганлар. 

Бугун туманимизнинг барча умумтаълим мактабларида сўнгги қўнғироқ садолари янгради. 

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев Яйпан шаҳридаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этиб, давлатимиз раҳбарининг мактабларни битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди, барча ёшларни 2021-2022 ўқув йилини муваффақиятли якунлаётганликлари билан табриклади.

“Сиз азиз ёшларни, туманимизнинг барча битирувчиларини мустақил ҳаётда ўз ўринларингни топишларингга, давлатимиз ва жамиятимизга нафи тегадиган етук мутахассислар бўлиб етишишларингга тилакдошман. Ҳаёт йўлларидаги имтихону синовларда барчангизга омадлар ёр бўлсин”, деди туман раҳбари ўз табригида. 

Тадбир давомида республика ва вилоят миқёсида ўтказилган турли танловларнинг ғолиб ва совриндорлигини қўлга киритган фаол ўқувчиларга, фидоий устоз-мураббийларга диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.  

Шундан сўнг мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. “Сўнгги қўнғироқ” садолари эса тантаналарга якун ясади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги