Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 63 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистонда кенг тарқалган онлайн фирибгарлик схемалари маълум қилинди

×

 2022-05-24 16:40:39    145

PDF yuklash
Chop etish


Марказий банк «Молиявий билим» лойиҳаси доирасида ҳозирги кунда кенг тарқалган фирибгарлик турлари ҳақида видеоролик тайёрлади.

Катта мерос

Энг оммалашган фирибгарлик усулларидан бири — бу мерос ҳақидаги ваъда. Электрон почта ёки мессенжерлар орқали сизга қайсидир хорижлик узоқ қариндошингиз ёки фамилиянгиз ўхшаш инсон тасодиф туфайли сизга катта мерос қолдиргани ҳақида хабар келади.

Ушбу меросни қўлга киритишдаги дастлабки харажатлар сизнинг бўйнингизда бўлади. Ушбу маблағни тўлаб бўлганингизда эса алданганингизни биласиз.

Совринли ютуқ

Бир қанча сайтларга кирганингизда сизга совринли ёрлиқлар таклиф этилади. Уларда қатнашиш орқали сиз қимматбаҳо техника воситаларини ютиб олганингиз ҳақида хабар келади.

Ушбу ютуқларни ўз юртингизга етказиб берилиши учун эса сиздан маблағ ёки турли саволлар орқали шахсий ҳисоб рақамингиз ҳақида маълумот киритишингиз талаб этилади. Шу орқали ҳисобингиздаги маблағ фирибгарлар томонидан ечиб олинади.

Telegram гуруҳлари

Охирги вақтларда авж олаётган фирибгарлик турларидан яна бири — телеграм гуруҳларга одам қўшиш орқали қанчадир маблағ билан тақдирланишдир.
Бу орқали фирибгарлар ўз гуруҳ ёки каналларида сунъий равишда фойдаланувчиларни кўпайтиришга ёки телефон номер ва пластик карта маълумотларини билиб олиб, ҳисобдан пул ечиб олишга уринади.

Шу туфайли турли акция ва конкурсларга ишониб шахсий ҳисоб маълумотларини бегоналарга ошкор этмаслик тавсия этилади, акс ҳолда фирибгарлик қурбонига айланиб қолиш мумкин.

Видео