Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик яна бир ёш иқтидор эгаси республика танлови ғолиблигини қўлга киритиб, Президент совғаси - “Спарк” автомобили билан тақдирланди
2022-05-23 11:56:52 122
Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбонида “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида “Илҳом” мукофоти республика танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ташаббуси билан тегишли вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган бу йилги тадбир ҳам катта адабиёт байрамига айланиб кетди.
Иккинчи бор ўтказилган танловнинг саралаш босқичи ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, республикамиздаги барча олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган ёшлар ўртасида ўтказилди. Саралаш босқичида ўн мингдан ортиқ талаба-ёшлар, илмий изланувчилар иштирок этди.
“Илҳом” мукофоти танловининг республика босқичи учун 53 та олий таълим муассасасидан 115 та ижодий иш қабул қилинди. Шундан 3 та асосий ва 3 та рағбатлантирувчи мукофот учун ғолиблар сараланди.
Жорий йилги танловда биринчи ўринга Ўзбекистон туманилик ёш иқтидор эгаси, Жамоат хавфсизлиги университети курсанти Шуҳратжон Муҳаммадхонов Музаффаржон ўғли муносиб топилди. У Президент совғаси – “Spark” автомобили, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг махсус дипломи ва статуэткаси билан тақдирланди.
Ўзбекистон туманининг Бешкапа қишлоғида туғилиб, яшаб келаётган 26 ёшли Шуҳратжон университетнинг 4-босқичида таҳсил олмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги