Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Коррупция - мамлакат тараққиётига тўсиқ бўладиган иллат
2022-05-21 14:47:14 143
Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб ҳисобланади. Буни сўнгги йиллларда шу соҳага оид қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупцияни олдини олишга қаратилган ислоҳотлар мисолида кўриш мумкин.
Аввало шуни таъкидлаш жоизки, коррупцияга қарши курашнинг сифат ва сон жиҳатдан мутлақо янги даражага кўтарилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси маҳсулидир. Жумладан, давлат раҳбарининг жамиятни «ҳалоллик вакцинаси билан эмлаш» зарурияти ҳақидаги фикрлари бу борадаги ишларга қўйилган тамал тоши десак, асло муболаға бўлмайди. Зеро, Президент 2020 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, «Жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда.
Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди.Коррупцияга қарши курашишборасида норматив-ҳуқуқий базани тизимли равишда такомиллаштириб бориш чоралари кўрилмоқда. Бунинг исботи ўрнида, коррупцияга қарши кураш борасидаги қонуннинг кучга киргани, шунингдек турли қонуности ҳужжатларининг қабул қилинганини мисол келтириш мумкин. Хусусан, 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ушбу Қонуннинг мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унда «коррупция», «коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик», «манфаатлар тўқнашуви» каби асосий тушунчаларга изоҳ бериш билан бир қаторда, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳам қайд этилган. Шунингдек, қонун билан коррупцияга қарши курашиш борасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ваколатли органлар тизими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларнинг мазкур соҳадаги иштироки, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва бу борада халқаро ҳамкорликни таъминлаш каби чоралар мустаҳкамлаб қўйилди.
Бу сохада махсус давлат органи ташкил этилиб, бу борадаги давлат сиёсатининг ўрни янада ривожлантирди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш Агентлиги ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш Миллий кенгаши ва унинг ҳудудий кенгашлари ташкил этилди. Бу каби ислоҳотлардан кўзланган мақсад, коррупция иллатларига барҳам беришдир.
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар кўлами қувонарли даражада, бу каби амалга оширилаётган ислохотлар келгусида мамлакатимизни янада ривожлантирига асосий омил бўлиб ҳисобланади.
Э.Исмоилов
Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг раиси