Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Расмий муносабат
2022-05-17 19:04:52 131
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани “Ўқчи-дашт” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг амалда фаолият олиб бораётган маҳалла раисининг фаолиятидан норозилигини билдириб, жорий йил май-июн ойларида бўлиб ўтаётган маҳалла сайловларида ўз илгари сурган номзодларини йиғин раислигига маъқуллашни сўраган аризаси нусҳаси тарқалди.
“Ўқчи-дашт” маҳалласи бир гуруҳ фуқароларининг юқорида қайд этилган мазмунда туман ҳокими номига йўллаган мурожаатлари шу йилнинг 23 апрел куни туман ҳокимлигида рўйхатга олинган бўлиб, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси томонидан тегишлича ўрганиб чиқилган ҳамда мурожаат эгаларига ўз муддатида амалдаги тартиблар асосида жавоб йўлланган.
Маълумки, маҳалла сайлови Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрь кунги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ЎРҚ-499-сонли қонунига мувофиқ ташкил этилади ва ўтказилади.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги қонунчиликка асосан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Маълум бўлишича, юқоридаги бир гуруҳ фуқароларнинг ўз аризаларида қайд этган номзодлари фуқаролар томонидан қонунчиликка асосан бевосита номзод кўрсатишга ваколатли бўғин, яъни ишчи гуруҳга тақдим этилмаган. Яъни, аризада қайд этилган фуқаронинг номзоди маҳалла вакиллари томонидан қонунчиликда белгиланганидек ишчи гуруҳга илгари сурилмаган.