Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳоким ёрдамчиларига махсус планшетлар тақдим этилди
2022-05-17 01:19:37 128
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан ҳоким ёрдамчилари учун махсус планшетлар ажратилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон туман ҳокимлигида ташкилланган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ушбу планшетларни тумандаги 75 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларига топширди.
Учрашув давомида ҳоким ёрдамчиларининг ўз маҳаллаларидаги фаолиятлари ҳам таҳлил этилиб, соҳа масъулларининг бу борадаги ахборотлари тингланди.
Ҳоким ёрдамчиларига маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли даромадларини ошириш ва бандликка кўмаклашишдек ўзларига юклатилган бир қатор муҳим вазифаларни оғишмай адо этиш хамда ҳудудларда ташаббускорликни янада ошириш юзасидан аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги