Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сифатли тиббий хизмат — соғлом ҳаёт омили
2022-05-17 00:29:00 139
Юртимизда кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам изчил давом эттирилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли саломатлигини сақлаш борасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди.
Ўзбекистон туманида ҳам ушбу соҳадаги ислоҳотларни ҳаётга тўғри тадбиқ этиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор манзилли тадбирлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудлардаги соғлиқни сақлаш муассасаларидаги мавжуд ҳолатлар билан яқиндан танишиб, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш жараёнларини ўрганиб бормоқда.
Туман раҳбари навбатида “Зиё Нурсух” маҳалласидаги 77-оилавий поликлиника ҳамда “Бегобод” маҳалласидаги 78-оилавий поликлиника филиали фаолияти билан танишди.
“Зиё Нурсух” маҳалласидаги 77-ҚОПнинг қуввати 150 қатновга мўлжалланган бўлиб, ҳудуддаги 5 та маҳаллада яшовчи 12 минг 500 нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Муассасада ёрдамчи бўлимлардан стамотология, ультратовуш диагностикаси, хирургия, аёллар маслаҳатхонаси, лаборатория фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, шу йўналишларда тор доирадаги мутахассислар ҳудуд аҳлига хизмат кўрсатмоқда. Тибиёт масканида ижтимоий дорихона ва фитобар ҳам ташкил этилган.
“Бегобод” қишлоғидаги 78-оилавий поликлиника филиали биносида тез тиббий ёрдам шаҳобчаси ҳам жойлашган. Ушбу филиал ҳудуддаги 8 минг 200 нафар аҳолига хизмат кўрсатади. “Соғлом авлод учун” хайрия фонди ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан айни кунларда туманнинг кўплаб масканларида ўтказилиши белгиланган тиббий кўриклар бугун ушбу масканда ташкил этилди.
Туман раҳбари ҳар икки муассасанинг ҳам барча белгиланган тартиблардаги шароит ва мезонлар асосидаги фаолият билан танишар экан, шифокорлар билан суҳбатларда поликлиникага келганларга сифатли хизмат кўрсатиш билан бирга ҳудуддаги аҳолини патронаж қилиш жараёнларига ҳам катта эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлашган туман ҳокими уларнинг ушбу масканлардаги тиббий хизмат сифатидан қониқишлари билан қизиқди.
Cоҳа масъуллари ва бириктирилган вакилларга ҚОПларда белгиланган таъмирлаш, муносиб шароитларни яратиш ишларини сифатли ташкил этиш юзасидан зарурий топшириқлар берилди.
Туман ҳокимининг тумандаги тиббиёт муассасалари фаолияти, уларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш шароитларини янада яхшилашни таъминлашга қаратилган ўрганиш тадбирлари давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги