Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 49 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мактабгача таълим - узлуксиз таълимнинг бош бўғини

×

 2022-05-10 21:39:59    145

PDF yuklash
Chop etish


Ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали усул ва шаклларни жорий этиш, бунда мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш борасида Ўзбекистон туманида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Туманда 3-7 ёшли болалар сони жами 19 минг 884 тани ташкил этиб, айни кунларда улардан 16 минг нафари мавжуд 64 та давлат, 157 та оилавий ва 2 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

Сўнгги вақтларда мактабгача таълим ташкилотлари сонини кўпайтириш, мавжуд боғчаларда қўшимча бинолар қуриш ва бу орқали мактабгача таълимга болалар қамровини оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда ҳамда бу борадаги тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.  

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай болалар боғчаларидан бири, “Зиё Нурсух” маҳалласида жойлашган 45-давлат мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти билан яқиндан танишди. 

Давлат дастури асосида 2019 йилда қуриб битказилган таълим масканида айни кунларда жами 9 та гуруҳда 260 та болалар давлат дастурлари асосида бошланғич таълим олишмоқда.

Болалар боғчаси нафақат “Зиё Нурсух”, балки қўшни қишлоқлик ота-оналарнинг фарзандлари учун ҳам тарбия, жисмоний ва ақлий ривожланиш маскани бўлиб хизмат қилмоқда.

Ташриф давомида туман раҳбари мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган қулайликлар, жумладан уларнинг ётоқ жойлари, тиббий хизмат, овқатланиш шароитлари ва ободончилик ишларини кўздан кечирди. Соҳа масъуллари, устоз-мураббийлар билан суҳбатлашиб, ўқув-тарбиявий жараёни, болаларни соғлом овқатлантириш ва ҳудуд ободончилигига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

Маскан фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан келгусида режалаштирилган тадбирларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги