Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик Иккинчи жаҳон уруши фахрийси Абдуллажон ота Қодировга Президент совғалари етказилди

×

 2022-05-08 14:44:43    138

PDF yuklash
Chop etish


“Хотира ва қадрлаш куни” ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари биргаликда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Элаш қишлоғида яшовчи Абдуллажон ота Қодировни йўқлаб бордилар.

Файзли хонадонда уруш фахрийсининг оила аъзолари, маҳалла аҳли ва ёшлар вакиллар жам бўлган бугунги қувончли кунда пиру-бадавлат отахонга алоҳида эҳтиром кўрсатилди. 

1943 йилда, 16 ёшида фронтга кетган Абдуллажон ота Қодиров уруш майдонларида артиллерия бўлинмаси сафида фашизмга қарши жанг қилган. Урушдан қайтгач, узоқ йиллар қўшни Қирғизистон Республикасида қўрғошин конида меҳнат қилган. Беш ўғилни вояга етказган собиқ жангчи бугун 30 дан зиёд невара-ю эваралар бағрида умргузаронлик қилмоқда. 

Меҳмонларнинг хонадонга очиқ чеҳра билан ташрифи отахон ва унинг оила аъзоларини севинтирди.

Тантанали тадбирлар давомида отахонга туман раҳбари томонидан Президент табриги ўқиб эшиттирилиб, байрам совғалари ҳамда 15 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Дилдан суҳбатларда “Биз кўрган кунларни, урушни ҳеч ким кўрмасин. Қанчадан-қанча ватандошларимиз қайтмаган жанглардан. Юртимиз ҳамиша тинч, халқимиз омон бўлсин. Бизни эъзозлаётган Давлатимиз раҳбарига минг раҳмат”, - дейди Абдуллажон ота Қодиров.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги