Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 110 нафардан зиёд фронт орти меҳнаткаши йўқланди

×

 2022-05-07 19:54:48    126

PDF yuklash
Chop etish


9 май –“Хотира ва қадрлаш куни”- нафақат ўтганлар руҳига эҳтиром кўрсатиш, балки бу ёруғ дунёда умр гузаронлик қилиб, қарилик гаштини сураётган мўътабар отахон ва онахонларимизни ҳам қадрлаш билан ҳам алоҳида аҳамият касб этадиган айёмлардан.

Бу йилги байрам арафасида ҳам Ўзбекистон туманида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш тадбирлари юксак савияда ташкил этилмоқда. 


Шу мақсадда бугун тумандаги 110 нафардан зиёд фронт орти меҳнат фахрийларига алоҳида иззат кўрсатилди. Нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларга туман ҳокимининг байрам табриги, ҳокимлик эсдалик совғалари ва озиқ-маҳсулотлари топширилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши вакиллари ана шундай пиру-бадавлат кайвонилар хонадонларида бўлиб, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабага қўшган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирди. Нуронийларни байрам билан қутлаб, уларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ ва оилаларига тотувлик тиланди. 


Маҳалла масъуллари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва бошқа дахлдор муассасалар вакиллари иштирокида ҳам ана шундай йўқловлар туманнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этди. 


Кўрсатилаётган бундай эътибор учун фахрийлар Республикамиз Президенти ва ҳукуматига, вилоят, туман ҳокимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Дуога қўл очиб, юртимизга тинчлик-омонлик, халқимизга соғ-саломатлик, эзгу амалларга барака тиладилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги