Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Муборак Рамазон ҳайити – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат байрами. Муқаддас айёмга муносиб тайёргарлик кўриш эса муҳим вазифалардан
2022-04-28 21:28:01 122
Ҳар йили бутун дунё мўмин-мусулмонлари қатори юртдошларимиз Ийдул фитрни кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ва катта хурсандчилик ила нишонлайдилар.
Ўзбекистон туманида ҳам улуғ айёмга тайёргарлик кўриш ва уни муносиб ўтказиш тадбирлари олиб борилмоқда.
Тумандаги 7 та жомеъ масжидларида, зиёратгоҳлар ва қабристонларда байрамни беталофат ўтказиш, хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда. Бу бўйича тегишли чора-тадбирлар режаси ҳамда унга масъул ишчи гуруҳлар тузилди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Оқтепа” жомеъ масжидида бўлиб, ушбу тадбирларни ташкил этиш чоралари билан танишди. Туман бош имом-хатиби Адхамжон Юлдашев ҳамда бошқа мутасаддилар билан Ҳайит намозини адо этишда юртдошларимизга қулай шарт-шароитлар яратиш, ибодат тадбирларини юқори кайфиятда ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, масжидлар ҳудудларида кузатув камераларини тўлиқ ишлашини, энг муҳими аҳоли ўртасида муборак байрам шукуҳи ҳукмронлигини таъминлаш юзасидан қатор вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, туман ҳокими жомеъ масжиди билан яқиндан танишди. 1989 йилдан буён ибодат маскани сифатида фойдаланиб келинаётган ушбу муқаддас даргоҳда сўнгги бор 2017, 2018 ва 2019 йиллар давомида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган. Режага мувофиқ келгусида ушбу масканда янада ободлик, таъмирлаш ишлари бажарилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги