Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 109 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Маҳаллабай” ишлаш - мавжуд муаммолар ечими кафолати

×

 2022-04-28 21:22:48    73

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун "Оқтепа" маҳалласида бўлиб аҳоли вакиллари билан учрашди. 

Мутасаддилар билан маҳалланинг 5 дан зиёд кўчалари бўйлаб ҳудуд инфратузилмаси билан яқиндан танишилди. Маҳаллада амалга оширилаётган ишлар ўрганилиб, фуқароларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. 

Аҳоли вакилларининг “Бодомзор” кўчасидаги эски симёғочларни янги таянч устунларига алиштириш, ҳудудга қўшимча трансформатор пункти ўрнатиш, ички йўлларни созлаш, табиий газ тармоғига уланиш, ўқувчи ёшларнинг мактабга қатнашида қулайлик яратиш мақсадида “Боғи Эрам” кўчаси бўйлаб пиёдалар йўлакчасини очиш каби мурожаатларини кўриб чиқилди. Барча мурожаатларни белгиланган тартибда ижрога қаратилиши маълум қилиниб, муддат ва маблағ талаб этадиган, вилоят ҳамда Республика даражасида ҳал этиладиган масалалар бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.  

Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, аҳоли хонадонларида бўлди. Томорқадан самарали фойдаланаётган фуқароларнинг ташаббусларини кенг тарғиб қилиш тавсия этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги