Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида чилги ҳосил-пилла етиштириш мавсуми бошланди

×

 2022-04-25 23:26:24    156

PDF yuklash
Chop etish


Пиллачилик соҳасида ўзига хос тажрибага эга Ўзбекистон туманилик пиллакорлар бу йилги мавсумни ҳам бошлаб олдилар.

Ўтган 2021 йилда туманда 2940 қути ипак қурти парваришланиб, режадаги 154 тонна ўрнига 156 тоннадан зиёд “кумуш тола” хирмони уйилган бўлса, бу йилги мавсумда 3088 қути ипак қуртидан 176 тонна ҳосил етиштириш мақсад қилинган. 

Шу мақсадда, айни кунларда “Ҳар бир оилага бир қути” тамойили асосида тумандаги 2058 та хонадонларда ипак қурти уруғлари парваришланмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур жараён билан танишди. 

“Қудаш” маҳалласида яшовчи Мухиддин Ибрагимов ўз оила аъзолари билан оилавий пудрат асосида чилги ҳосил етиштиришда кўпчиликка намуна бўлмоқда.

- Бундан 3-4 йил аввал ҳам ўз уйимизда ипак қурти боқсак-да, кўп жараёнларини эринмай онамдан сўраб-суриштириб турардим. Волидамни узоқ йиллик тажрибалари, берган ўгитлари сабаб, бугун бу ишни ҳадисини тўлиқ ўзлаштириб олдим, дейди оила бекаси Майнахон Ибрагимова. - Оилавий пудрат сифатида яқин қариндошларимиз билан бу йил 15 қути ипак қурти парваришлаяпмиз. Мақсадимиз, ҳар йилдагидан мўл, сифатли ҳосил етиштириш.

Пилла уруғини етказиб берган “Нурли тонг силк” МЧЖ шаклидаги ипакчилик кластери ҳамда касаначи ва фермер хўжаликлари ўртасида белгиланган тартибда шартномалар имзоланиб, уларга мавсум билан боғлиқ барча зарурий жиҳозлар етказиб берилмоқда.

Жойларда ипак қурти уруғларини плёнка остида парваришлаш усулидан ҳам кенг фойдаланилмоқда. Таъкидланишича, бу усул озуқа базасини тежаш, оддий усулга нисбатан ривожланиш жараёнини тезлашишини ташкил этиш, ҳосилдорликни ошириш, пилла сифатини яхшилаб, ипакчанлиги юқори бўлишини таъминлашда қўл келади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги