Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 81 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида навбатдаги медиа-тур ўтказилди (фоторепортаж)

×

 2022-04-21 10:58:48    83

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун навбатдаги медиа-тур ўтказилди.

ОАВ вакиллари дастлаб туманнинг “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, аҳоли хонадонларида томорқадан фойдаланиш маданияти билан танишдилар.

620 та хонадонда 3200 дан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган маҳаллада 29 та иссиқхоналар ҳам мавжуд бўлиб, шундан 3 таси бевосита ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан ташкил этилган.

Шунингдек медиа-тур иштирокчилари “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бўлиб, ҳудудда атроф-муҳит мусаффолигини асраш, экологияга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни камайтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишдилар.

Журналистлар, Шўрсувда ташкилланган сел ва тошқинларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан махсус ўқув тактик машғулоти ҳамда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнларида ҳам иштирок этишди. Бевосита соҳа мутасаддилари ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашилди.

Медиа-тур иштирокчиларининг навбатдаги манзили туманнинг “Қўрғонча” маҳалласида бўлиб, ҳудудда электр таъминоти сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги