Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 121 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги ғўза майдонларида дастлабки ишлов бериш тадбирлари бошланди

×

 2022-04-21 00:01:22    149

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги “Собиржон юксалиш сари” фермер хўжалиги дала майдонида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман сектор раҳбарлари, 150 дан зиёд пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, механизаторлар ҳамда қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари иштирок этди.

Жорий йил ҳосили учун туманнинг миришкор деҳқонлари 4650 гектар майдонга барака уруғларини қадаб, якунда юқори ҳосил олишни ўз олдиларига улкан мақсад қилишган.

Тадбирда бугунги кунда ғўза парваришида биринчи навбатда олиб борилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар - культивация, қатор орасига ўғит билан сифатли ишлов бериш, суғориш, зараркунандаларга қарши кимёвий ва биологик кураш, яганалаш, майдонларда тўлиқ ниҳол олинишини мониторинг қилиш бўйича мутахассислар томонидан тавсиялар берилиб, бу тадбирлар амалий равишда кўрсатилди.

Семинарда зараркунанда ҳашаротларга қарши курашувчи лаборатория препаратлари кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Тадбир давомида туман нуронийлари иштирокида бўлажак ҳосил барокатли бўлишини тилаб тиловат қилинди, жонлиқ сўйилди.

Тижорат банки томонидан механизаторлар учун белгиланган миқдорда иш ҳақи ҳам тарқатилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги