Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шўрсувликлар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
2022-04-20 23:53:23 136
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан бугун “Шўрсув” маҳалласидаги оилавий поликлиника филиалида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Кардиолог, невропатолог, ички касалликлар, окулист, лор, пульмонолог, аллерголог каби тор доирадаги мутахассислар аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.
Тиббий кўрикларда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, сайёр тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари билан танишди. Аҳоли вакиллари ҳамда уларга тиббий хизмат кўрсатаётган шифокорлар билан суҳбатлашилди.
Шу куни шифокорлар ва мутахассислар томонидан 119 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда аниқланган касалликлар юзасидан 68 нафарини амбулатория, 2 нафарини эса стационар шароитларда даволаш белгилаб олинди.
Малакали шифокорлар тадбир давомида хонадонма-хонадон ҳам юриб, тиббий қабулларни ўтказишди.
Шўрсувдаги сайёр тиббий кўрик эртага, 21 апрел куни ҳам давом этади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги