Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Шўрсувда махсус ўқув тактик машғулоти ўтказилди
2022-04-20 23:49:52 160
Бугун Ўзбекистон тумани “Шўрсув” маҳалла фуқаролар йиғинида сел ва тошқинларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан махсус ўқув тактик машғулоти ўтказилди.
Туман марказидан 14 км масофада жойлашган ва асосан тоғли ҳудуд ҳисобланган маҳаллада ташкилланган ўқув тактик машғулотида тумани ҳокими - фуқаро муҳофазаси бошлиғи Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар қатнашди.
Тадбирда сўз олган туман раҳбари аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг долзарб вазифалари ҳақида сўз юритиб, бу борада Шўрсув маҳалласида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида фикр билдирди.
Ўқув тактик машғулотига 40 дан ортиқ ходим ва 10 дан зиёд техника воситалари сафарбар этилди.
Махсус ўқув машғулот тадбири давомида тузилмаларнинг сел ва тошқинларнинг олдини олиш ва бартараф этишга тайёргарлиги, махсус асбоб-анжомларининг шайлиги, техникаларнинг етарли миқдорда ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан таъминланганлиги саф кўриги орқали кўриб чиқилди.
Соҳа мутахассислари томонидан юзага келиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари бўйича яна бир бор тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ўқув машғулотлари доирасида ҳудуддаги сел йўллари ҳолати ўрганиб чиқилиб, тошқинларни олдини олиш мақсадида ўзанларни тозалаш тадбирлари амалга оширилди.
Шўрсувдаги профилактик тадбирлар давом этиши белгиланган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги