Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 116 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида маҳалла раисининг ислоҳотчи, ҳоким ёрдамчисининг эса ташаббускор бўлиши лозимлиги тарғиб этиб борилмоқда

×

 2022-04-20 00:01:24    153

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги Қумбосди маҳалласида сектор раҳбарлари ҳамда 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ҳоким ёрдамчиларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув маҳаллаларда томорқачилик маданиятини ривожлантиришга бағишланган галдаги кўргазмали амалий семинар доирасида ташкилланди.

Туман ҳокимлиги, 2-сектор штаби ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамкорлигидаги ташаббус билан ташкилланган тадбирда таъминотчи корхоналар, тегишли муассасалар ва маҳалла аҳли ҳам иштирок этди. 

Белгиланган вазифаларнинг маҳаллалардаги самарадорлиги таҳлил этилган учрашувда, ҳоким ёрдамчиларининг ўз маҳаллаларида амалга ошираётган ишлари юзасидан ахборотлари ҳам тингланди. 

Хусусан, айни Қумбосди маҳалласида фаолият кўрсатиб келаётган ҳоким ёрдамчиси Жамолхон Узақовнинг шу кунгача ўзига юклатилган вазифаларни қай даражада амалга ошираётгани ҳақида тингланди.

Қайд этилишича, маҳаллада жами 29 та иссиқхоналар мавжуд бўлиб, шундан 3 таси бевосита ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан ташкил этилган. Ҳоким ёрдамчисининг тавсияларига биноан тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосида 5 та хонадонга 35 бош наслли қўйлар, 3 та хонадонга 515 та парранда, хотин-қизларнинг 11 нафарига тикув машиналари ажратилиб, 16 нафар бандлиги таъминланган фуқароларга деҳқончилик қилиш учун ижарага ер майдонлари тақсимлаб берилган. Маҳалладаги бўш турган 70 сотих ер майдонига 100 мингдан зиёд терак қаламчалари қадалиб, “Яшил макон” яратилган ҳамда 4 та хонадонда биогомус ҳам етиштирилмоқда.  

Тадбирда хонадонларда томорқа маданиятини юксалтириш, чорвачилик, паррандачилик ва қуёнчилик каби сердаромад йўналишларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ва бу орқали оилалар даромадини оширишга эришиш чоралари ҳақида сўз борди. 

Бу борада масъуллар, хусусан ҳоким ёрдамчиларининг ташаббускорликлари муҳим аҳамият касб этиши яна бир бор уқтириб ўтилди. 

Учрашув ва амалий семинар айнан ушбу маҳалла раиси Хайрулло Мадумаров хонадонида ташкил этилиб, бунинг учун бежизга ушбу хонадон танланмагани ҳам таъкидланди. 

Боиси, 620 та хонадонда 3200 дан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи маҳалла оқсоқолининг хонадонида ҳам томорқачилик ибратли тарзда йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда 210 та парранда ҳам боқилмоқда.

Ислоҳотчи раис ўз оила аъзолари билан 1 та гуруҳда 25 нафар бола ўрнига эга бўлган оилавий уй-боғча фаолиятини ҳам йўлга қўйган. 

Тадбир давомида қуёнчилик тармоғи таъминотчилари томонидан ушбу йўналишнинг афзалликлари ҳақида маълумот берилиб, уни туман маҳаллаларида кенг тарғиб этиш чоралари белгиланди.  

Семинар-учрашув иштирокчилари маҳалладаги яна бошқа ибратли хонадонларда ҳам бўлиб, томорқачиликдаги мавжуд тажрибаларни ўргандилар.

Аввалроқ 1-сектор ҳудудидаги "Ислом" қишлоғида истиқомат қилувчи Шахобиддин Ражабов хонадонида ҳам бўлиб ўтган ана шундай амалий семинарлар, келгусида 3 ва 4-сектор ҳудудларида ҳам ташкилланиши белгиланган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги