Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Таъмирлаш ишлари сабабли эртага туманнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади
2022-04-18 10:11:15 143
#огоҳлантириш
Эртага, 19 апрел куни соат 08:00 дан 17:00 гача Ўзбекистон туманининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар кузатилади. Бунга сабаб, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖнинг тегишли хабарномасига асосан, Л ЯУЗ-110 кВли ҳаво узатмасида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли 110/35/10 кВли “Яйпан”, 35/6 кВли “Шўрсув”, 35/10 кВли “Конизар”, 35/10 кВли “Нурсух” нимстанциялари ҳамда мазкур нимстанциялардан таъминланувчи 10 кВли “Жангир”, “Бўстон”, “Қушқўноқ”, “Ислом”, “Тагоб”, “Бузуққўрғон”, “Улуғбек”, “Метан”, “Ўзбекистон”, “МТФ-1”, “МТФ-2”, “Жўжахона-1”, “Совуткич-1”, “Охта”, “Оталиқ”, “Ўрмонобод”, “Бегобод”, 6 кВли “Нурсух”, “Иншоат” ва “Аччиқсув” узатмалари орқали электр энергияси етказиб берилишида узилиш кузатилади.
Ҳурматли истеъмолчилар! Юқорида кўрсатилган вақт давомида зарур эҳтиёт чораларини кўришингиз лозимлигини эслатган ҳолда, келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Ўзбекистон тумани электр таъминоти корхонаси
Мурожаат учун телефон:
☎️ (95) 402–13–52, (73) 539-16-03