Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 124 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан ишлашда жорий этилган янгича тизимнинг тумандаги ижроси муҳокама қилинди

×

 2022-04-15 23:37:08    138

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиклаштириш буйича туман комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, ҳоким ўринбосарлари, ДХХ туман бўлими вакиллари, мавжуд 75 та маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори асосида туманда амалга оширилаётган ишлар батафсил муҳокама қилинди.

Масъулларнинг бу борадаги ҳисоботлари тингланди.

Қайд этилдики, туманда ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда турли спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар, адабий кеча ва учрашувлар уюштирилиши, албатта, ўз самарасини кўрсатаётгани билан, баъзи йўналишларда камчилик ва хатолар ҳам йўқ эмас.

Хусусан, махаллаларда ёшлар етакчилари фаолияти юзасидан тайёрланган ҳисоботларни вилоят комиссиясига тақдим этиш, туманда ёшлар балансини шакллантириш ва “Ёшлар дафтари” доирасида ишлаш билан боғлиқ бир қатор камчиликлар йиғилишда танқидий муҳокама қилинди.

Соҳа масъулларининг ушбу йўналишда шахсий масъулликларини янада оширишлари яна бир бор уқтирилиб, келгусидаги муҳим вазифалар юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги