Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ислом” маҳалласида “маҳаллабай”, “хонадонбай” ўрганишлар олиб борилди
2022-04-14 11:23:22 146
Ўзбекистон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги туман масъуллари “Ислом” маҳалласида бўлиб “маҳаллабай”, “хонадонбай” ўрганишлар ташкил этилди.
Ушбу тадбир маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини хонадонбай ўрганиш, оилалар эҳтиёжларини таҳлил қилиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, кредитлар олишда кўмаклашиш ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ташкилланди.
Маҳалладаги 8 та кўчада, 550 дан ортиқ хонадонларда 2800 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади.
Туман раҳбари ҳамда тегишли ташкилот ва муассасалар масъуллари “Зиёли” кўчасидаги хонадонларда бўлиб, оила вакиллари билан юзма-юз суҳбатлашди.
Ўрганишлар давомида тадбиркорликни ривожлантириш учун банк кредитлари ажратиш, ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикув машинаси олиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, маҳаллага янги трансформатор ўрнатиш, мавжуд зовурни тозалаш каби мурожаатлар қабул қилинди.
Маҳалла аҳли томонидан билдирилган барча таклиф ва мурожаатлар ижро назоратига олиниб, уларни тегишли тартибда ҳал этиш чоралари белгиланди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги