Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Бўстон” маҳалласига янги тармоқ тортилмоқда
2022-04-14 00:02:33 148
Ўзбекистон тумани “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаатларига асосан ҳудудга олиб келиб ўрнатилган янги темир-бетон таянчларига тармоқ тортиш ишлари бажарилмоқда.
Режадаги 3,5 км масофадаги тармоқ тортиш ишларининг шу кунгача 2 чақиримида ишлар бажарилди.
Маълумот ўрнида, бевосита туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллага 92 та таянч устунлари келтирилган бўлса, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” кўмагида қўшимча равишда яна 7 та таянч устунлари ҳамда 160 кВА қувватга эга бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Амалга оширилаётган ушбу саъй-ҳаракатлар, маҳалладаги истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш, энг муҳими эса уларни рози қилиш, фаровонлигини оширишга қаратилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги