Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 108 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нурсухдаги оилавий уй-боғча фаолияти ўрганилди

×

 2022-04-12 02:10:05    181

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев “Нурсух” маҳалласидаги 53-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, ушбу масканнинг фаолияти билан танишди. 

Якка тартибдаги тадбиркор Саодатхон Усмонова раҳбарлик қилаётган оилавий уй-боғча айни кунларда бир гуруҳда 25 нафар болажонларга таълим-тарбия беришга мослашган. Шунингдек, нодавлат мактабгача таълим ташкилотида қўшимча яна бир гуруҳ очиш ва болалар қамровини ошириш режалаштирилган.

Туман раҳбари ушбу оилавий боғчадаги мавжуд барча шарт-шароитлар, ёш авлод учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди. 

Хонадон соҳиблари ва бошқа масъулларга болаларнинг соғлиги, рационал овқатланиши ҳамда мактабгача бўлган барча кўникмаларга эга бўлишларига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Мавжуд шароитларни янада яхшилаш, хусусан ички хоналар (ётоқхоналар)ни жорий таъмирлаш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди. 

Ўз ўрнида, масъуллар уй боғчаси фаолиятини янада яхшилаш ҳаракатида эканликларини маълум қилишди.

Шунингдек, оилавий боғча масъулларининг мурожаатларига асосан, ушбу масканга олиб келувчи йўлнинг маълум қисмини таъмирлаш ҳамда боғчага табиий газ тармоғини улаш масалалари шу жойнинг ўзида кўриб чиқилди. Туман ҳокими бу борада тегишли масъулларга зарурий таклифларни тайёрлаш ва уларни ижрога қаратиш юзасидан топшириқлар берди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги