Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2022-04-08 13:36:20 165
Бугун, 8 апрель куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига туман ҳокими, Кенгаш раҳбари Шерзоджон Юлдашев раислик қилди.
Сессия кун тартибидаги дастлабки масала - 2022 йилнинг ўтган уч ойи давомида туманда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ИИБ томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддиновнинг ҳисоботи тингланди.
Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги “2022-2026 йилларда "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла"дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-172-сонли қарорини тумандаги ижроси тўғрисида;
2022 йилнинг февраль-март ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджет жараёнларида иштирок этиб, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган ва овоз бериш якунига кўра ғолиб бўлган лойиҳаларни танлаб олиш ва мазкур тадбирларга “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан белгиланган маблағларни ажратиш ҳақида;
Тумандаги 13-сонли умумтаълим мактаби директори лавозимига номзод учун тавсия бериш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги ҳар бир масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачилар аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтаришди.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Сессия иши ҳокимликнинг фейсбук ҳамда инстаграм ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали онлайн тарзда эфирга узатиб борилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги