Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ерга барака уруғларини қадаш ишлари жадал олиб борилмоқда
2022-04-07 11:08:22 151
Кунларнинг исий бошлаши билан эзгу ниятда ерга уруғ қадаш пайида бўлган Ўзбекистон туманилик миришкор деҳқонлар дала ишларига шўнғиб кетишган.
Жорий йил туманда жами 4 минг гектардан зиёд майдонга чигит экилиши режалаштирилиб, шу кунларда хўжаликларда чигит экиш тадбирлари юқори суратларда бормоқда.
Экиш жараёнларида 40 та сеялкалар қаторида юқори унумли пневматик чигит экиш сеялкалари ҳам жалб қилинган. Қобиғи шилинган уруғликни бехато экадиган пневматик чигит экиш сеялкасини қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги экиш чоғида унумдорликнинг ошиши ва уруғлик сарфининг қисқаришидан иборат.
Айни кунларда тумандаги 156 та пахтачилик фермер хўжаликларининг 4650 гектар ер майдонига ҳудуд иқлими ва тупроқ шароитига мос бўлган “C-8290”, “Наманган 77” ҳамда янги навлари пешма-пеш экилиши билан биргаликда, ҳар гектар майдонга 200 килограммдан фосфорли ўғит ҳам берилмоқда.
Жараёнларни намунали ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги масъуллари ва пахтачилик кластери томонидан ҳудудларга бириктирилган агрономлар миришкорларга яқиндан кўмакчи бўлишмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги