Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бозордаги нарх-наво ва харидорлар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди

×

 2022-04-02 02:02:19    155

PDF yuklash
Chop etish


Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев сектор раҳбарлари, мутасадди орган ва муассалар вакиллари билан биргаликда Яйпан шаҳридаги туман марказий деҳқон бозорида бўлди. 

Бозордаги нарх-наво, санитар ҳолат, аҳоли учун яратилган қулайликлар, маҳсулотларнинг нархи ва сифати, тўлиқлиги ва заҳирасини ўрганган туман раҳбари сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашди.

Айрим жойларда расталардаги маҳсулотларнинг нархи қўйилмаганлиги ҳамда баъзи ҳолларда расталар жойлашувида тартиб йўқлигини танқид қилган туман ҳокими, мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан бозор раҳбарияти ва бошқа тегишли масъулларга қатъий топшириқлар берди.

Бозор ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасини янада кўпроқ маҳсулотлар билан тўлдириш вазифалари топширилди. 

Асосий эътиборни нархларни сунъий ошиб кетишини олдини олишга қаратиш лозимлигини таъкидлаган туман ҳокими, харидорларга қулайлик яратиш, бирламчи озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини тўлиқ бўлиши, сотувчиларнинг ўз ишига виждонан ёндошиши кераклиги юзасидан тегишли вазифа ва кўрсатмаларни қайд этиб ўтди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги