Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 93 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик собиқ битирувчининг мактаби учун ваъда қилинган компьютерларни вазирнинг шахсан ўзи келиб топширди

×

 2022-04-01 00:48:23    142

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Катта Қайнар маҳалласида туғилиб ўсган, шу маҳалладаги 40-мактабни тамомлаган Иқболжон Камолов мураббийлик касбини эгаллаб, ҳозирда Тошкент шаҳрида педагоглик фаолиятини юритаётганлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Маҳоратли педагог ўтган йилнинг декабр ойида ўтказилган “Устоз 2021” миллий мукофоти танловининг ғолиблигига сазовор бўлиб, 30 миллион сўм пул мукофоти ва “Global Teacher Prize” халқаро танловининг тақдирлаш маросимига йўлланмани қўлга киритганлиги ҳам маълум қилган эдик.

Ўз жонажон мактаби, устозлари ва қадрдон ҳамқишлоқлари бўлган ёшларни ҳамиша қадрлаб келган Иқболжон Камолов ўша кунги тақдирлаш маросимида ўзига тақдим этилган мукофот пулларини барчасини мактаби учун компьютер олиб беришга сарфлашини билдирган эди. 

Шунда, маросимда иштирок этаётган республика Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов жонкуяр мураббийга ушбу маблағни ўзи учун сарфлашини, Катта Қайнардаги 40-мактабга эса барча зарурий жиҳоз ва компьютерларни вазирлик томонидан етказиб берилишини маълум қилган.

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекистон туманидаги мазкур таълим масканига ташриф буюриб, ўз ваъдасининг устидан чиқди. 

Вазирлик номидан мактабга компьютер синфи тўпламлари тақдим этилди.

Ташриф давомида мактабдаги мавжуд шароит, таълим сифати билан танишган вазир, учрашувларда ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф ва муаммоларини эшитди.

Мактабнинг ўқувчилари билан фанлар юзасидан савол-жавоблар ўтказиб, ўғил-қизларнинг келажакда қайси касбни эгаллаши ҳақида самимий мулоқотлар қилинди. 

Хусусан, 6-синф ўқувчилари билан ўтказган суҳбат чоғида уларнинг қизиқишлари, келгусидаги режалари ҳақида қизиқди. Савол-жавобларда фаол қатнашган икки нафар ўқувчига ноутбук совға қилинди.

Вазир билан суҳбатлашган 10-синф ўқувчиси Нозимахон Абдулмажидова ўзининг илк шеърий тўпламини меҳмонга совға қилди. Ўз ўрнида, ёш иқтидор эгасининг ижод намуналари Халқ таълими вазирлигининг нашрларида эълон қилинишини маълум қилган вазир ўқувчи қизга ҳам ноутбук совға қилди.   

Мактаб педагогик жамоаси билан суҳбатларда эса, амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди, бугунги кунда таълим соҳасида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича зарур тавсиялар берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги