Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 212 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ерга чигит қадалди

×

 2022-03-31 15:52:40    102

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Мирзохид Фаррух” фермер хўжалиги дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. 

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, пахта-ғаллачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари, тажрибали фахрий деҳқонлар, соҳага масъул ташкилот ва корхоналар, пахтачилик кластери, қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари иштирок этди.

Сектор раҳбарлари ва семинар иштирокчилари экиш учун танланган пахта навлари, фойдаланиш кўзда тутилган кимёвий препаратларини кўздан кечирдилар. Техникалар шайлиги ва ҳолати ўрганилди.

Семинарда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев экиш ишларини тўғри ташкил этиш, мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, бу даврда деҳқон-фермерлар эътибор қаратиш лозим бўлган муҳим вазифаларга алоҳида тўхтаб ўтди ва бошланаётган янги мавсум баракали бўлишини тилади.

Жорий йилда 1033 та контурдаги 4 минг 650 гектар майдонда пахтадан мўл ҳосил олишни ният қилган Ўзбекистон туманилик миришкорлар агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга астойдил бел боғлаганлар.

Жорий мавсумда ҳам чигит экиш ишлари отряд усулида ташкилланиши белгиланган. Шакллантирилган 10 та отрядга жами 510 дан зиёд техникалар, жумладан 24 та ҳайдов, 29 та чопиқ, 45 та ер текислагичлар, 28 та чизеллар, 28 та мола, 300 та борона, 40 та чигит экиш сеялкалари (шундан 16 таси юқори унумли) бириктирилган.

Шунингдек, "Булут текстил" пахтачилик кластери томонидан мавжуд 10 та ҳудудга пахта парваришида агротехник тадбирларни сифатли амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида малакали мутахассислар, агрономлар жалб этилди. 

Кўчма устахоналар, ёқилғи тарқатиш агрегатлари шай ҳолатга келтирилди. Мавсумни кеча-ю кундуз, узлуксиз давом эттириш, отряд аъзоларига муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш мақсадида, кўчма ётоқхоналар ҳам ҳозирлаб қўйилди. Умуман олганда, чигит экишни оптимал муддатда якунлаш учун лозим бўлган барча техник ва ташкилий масалалар ҳал этилди.

Семинарда сўзга олган соҳанинг тажрибали мутахассислари ва агрономлар ҳам чигит белгиланган муддатларда экилса, бир текис ва соғлом кўчат олиниши, бунга уруғ юмшоқ, нам ва ҳарорати етарли бўлган тупроққа қадалганида эришилиши каби тавсиялари билан бўлишди. 

Масъулиятли мавсум бўсағасида “Қораёзбобо” зиёратгоҳида эҳсон тадбири ҳам ташкилланди. Қуръон тиловат этилиб, бошланажак деҳқончилик ишларига барака тиланди. Миллий удумларга мувофиқ жонлиқ сўйилиб, хайрли дуолар қилинди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги