Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 78 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Латта ушламаган фаррош”

×

 2022-03-31 15:34:16    132

PDF yuklash
Chop etish


Қўқон шаҳридаги мактаблардан бирида директор лавозимида ишлаб келган аёл мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, мактаб ҳисобида турган ва амалда ишламаган фаррош ва бошқа техник ходимларга 43 миллион 599 минг 400 сўмлик маош ёзиб, пулларни ўзини шахсий эҳтиёжларига ишлатиб, давлат мулкини ўзлаштирган.

Бундан ташқари, “ишбилармон директор” мактабда ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келган шахс билан ғаразгўйлик манфаатларини кўзлашиб, амалда ишламаган ўқитувчиларга жами 143 миллион 393 минг 400 сўмлик иш ҳақи “тўлаб”, ушбу маблағларни ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборган.

Судда гувоҳликка чақирилганларнинг кўпи ҳақиқатдан ҳам мактабда ишламаганликлари ва маош олмаганлигини тасдиқлашган бўлсалар-да, баъзи шахслар, жумладан, “фаррош” А.Б. ва “мактаб устаси” Ш.К. судланувчиларни гўёки “қўллаб-қувватлаш” мақсадида мактабда ишлаганликларини важ қилишди. Бироқ, “касални яширсанг, иситмаси ошкор қлади” деганларидек, тергов давомида “фаррош” А.Б. умрида қўлига латта ушламаганлиги, “мактаб устаси” Ш.К. ҳатто ойнак кесувчи асбоб (олмос) ни номини билмаслиги аён бўлди.

“Фаррош” А.Б. ва “мактаб устаси” Ш.К.нинг важлари бирор бир далил билан тасдиқланмаганлиги учун суд уларни рад қилиб, “ишбилармон директор” ва ўринбосарга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда жазо тайинлади.

Қ.Абдуллаев

Жиноят ишлари бўйича Қўқоншаҳар судининг судъяси