Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳалла сайлови - муҳим ижтимоий-сиёсий жараён

×

 2022-03-30 21:41:50    136

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг май ойида юртимизда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ўтказилади.

Мазкур муҳим тадбирни очиқ ва ошкора ўтказиш мақсадида Ўзбекистон туманида ҳам муҳим тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг қарори билан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишда фуқаролар йиғинларига амалий ёрдам кўрсатиш учун комиссия тузилди ва у ўз фаолиятини бошлади. Мазкур комиссия таркибига депутатлар, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари киритилди.

Бугун Яйпан шаҳрида ушбу муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни намунали, ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, сайловларни ўтказишга кўмаклашувчи комиссия аъзолари ва масъул вакиллар қатнашдилар.

Туман раҳбари томонидан бугунги кунда давлат ва жамият ҳаётида маҳалланинг ўрни ва нуфузи ошиб бораётган бир пайтда энг муносиб номзодлар маҳалла раислигига сайланиши мақсадга мувофиқлиги, фуқароларнинг сайловда иштирок этишга оид конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқариш учун зарур бўлган барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш лозимлиги таъкидланди. 

Масъулларга сайлов жараёнига ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш, сайлов иштирокчилари қонун талабларига, шу жумладан, ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи тамойилларига сўзсиз риоя этишларини таъминлашни ташкил этиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берилди.  

Учрашувда шунингдек, комиссия аъзолари томонидан мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини ҳудудларда аҳоли ўртасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиш энг муҳим вазифалар бири эканлиги ҳам қайд этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги