Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Журналистлар ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди
2022-03-29 20:59:34 143
Бугун Ўзбекистон туманидаги "Тадбиркорлар уйи"да туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
"Ўзбекистон тумани аҳолиси ва ёшлари ўртасида китобхонлик маданиятини янада ошириш хамда тарғиб қилиш самарадорлиги” мавзусида ташкил этилган матбуот анжумани давомида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ушбу йўналишда амалга оширилаётган устивор вазифалар ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, туманда аҳоли, айниқса ёшлар ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида 75 та “Зиё маскани” китоб дўконлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, мазкур маърифат масканларидан 25 мингдан зиёд ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти намуналари ўрин олди. Сўнгги вақтларда мазкур маърифат масканлари фаолиятлари самарадорлигини ошириш, уларни ҳудудлар аҳолиси учун янада қулай ва замонавий шароитга келтириш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан, кейинги даврларда Яйпан шаҳар, Яккатут, Дўстлик, Кичик, Оқмачит, Каримобод каби бир қатор маҳаллаларда замонавий кўринишдаги, енгил конструкциядан барпо этилган “Зиё маскан”лари китобхонлар учун туҳфа этилди.
Шунингдек, 2021 йилнинг октябр ойида туман ахборот кутубхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Кутубхона айни пайтда 36 мингдан зиёд бадиий, ижтимоий-сиёсий, ўзбек ва жаҳон адабиёти ҳамда болалар учун турли хил китоблардан иборат адабиётлар билан таъминланган.
2021 йил давомида биргина туман ахборот кутубхона марказида 9 минг 300 дан зиёд янги китобхон рўйхатга олинган, қатнов сони эса 30 мингдан зиёдни ташкил этган. Китобхонларга 93 минг 300 дан ортиқ нусҳадаги нашр ва электрон ресурлар тақдим этилган.
Шунингдек, тумандаги 71 та умумтаълим мактабларидаги мавжуд кутубхоналарда 117 мингдан зиёд китоб фонди мавжуд бўлиб, улардан ўқувчи-ёшлар унумли фойдаланишмоқда.
Туман ёшлари маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб, иқтидорли ва истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш натижасида ўтган 2021 йилда бир қатор самарали натижаларга эришилди.
Хусусан, “Ёш китобхон” танловининг 10-14 ёш тоифаси бўйича ўтган йилги республика якуний босқичида тумандаги 50-мактабнинг ўқувчиси Муҳаммадфозил Исмоилов ғолиб бўлиб, “Spark” автомобили соҳибига айланган бўлса, айнан шу йили яна бир нуфузли танлов - “Ёш китобхон оила" танловининг республика якуний босқичида ҳам Ўзбекистон туманилик Ниёзматовлар оиласи ғолибликни эгаллаб, Президент совғаси-“Спарк” автомашинасини қўлга киритди.
Жорий 2022 йилда ўтказилган "Ёш китобхон" танлови вилоят босқичида яна икки нафар тумандош китобхонларимиз - Камронмирзо Исмоилов ҳамда Абдуллажон Ниёзматовлар ўз ёш тоифалари бўйича мутлоқ ғолибликка эришиб, танловнинг яқинда бўлиб ўтадиган республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.
Шунингдек, матбуот анжумани давомида туман ички ишлар бўлими бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ушбу салбий ҳолатларга қарши кураш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ОАВ вакилларига маълумот берди.
Ошкора, очиқ, шаффоф ва жонли тарзда ўтган мулоқотда матбуот анжумани иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига сектор раҳбарларидан батафсил жавоб олди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги