Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида навбатдаги пресс-тур ўтказилди
2022-03-29 20:42:16 139
Ҳудудларда амалга оширилаётган янгиликлар, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бунёдкорлик ишларидан журналистларни хабардор қилиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини тубдан яхшилаш мақсадида бугун ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар учун Ўзбекистон туманида пресс-тур уюштирилди.
Пресс-тур иштирокчилари туман ҳокимлиги масъуллари ҳамроҳлигида дастлаб Сулаймон қишлоғида бўлиб, ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишдилар.
“Ёрқин Захро” хусусий корхонасида бўлган пресс-тур иштирокчилари ушбу тикувчилик цехида ташкил этилган жараёнларни кўздан кечириш баробарида ҳудудда аёллар бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумотга эга бўлдилар.
2015 йилда ташкил топган ушбу корхонада айни кунларда маҳалладаги 50 нафарга яқин хотин-қизларнинг бандлиги таъминланган. Мавсумда эса уларнинг сони олтмишдан ошади.
Хитой технологиялари ҳисобланган 40 дан зиёд тикув машинаси ва бошқа зарурий ускуналар ёрдамида тайёр ҳолга келтирилаётган турли дизайндаги ва сифатли спорт кийимлари ички бозорга етказиб берилмоқда.
Таъкидланишича, ишчи-ходимлар учун корхонанинг ўзида барча қулай шароит ҳамда имтиёзлар яратилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги