Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ободлик кўнгилдан бошланади
2022-03-26 18:39:52 152
Хонадонимизни, ҳовлимизни, кўчаларимизни, ариғу томорқаларимизни саранжом тутиш халқимизга хос одат. Зеро, ободлик кўнгилдан бошланади. Обод маконда иш унумли ва баракали бўлиш билан бирга фаровонлик ҳам ҳукм суради, албатта.
Айниқса, бу борадаги эзгу тадбирлар, маҳаллаларда ўзаро оммавий ҳашарлар янгиланиш ва яшариш фаслида кенг тус олади.
Аввал хабар берганимиздек, Наврўз шукуҳи давом этаётган шу кунларда Ўзбекистон туманидаги барча маҳалла ва масканларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.
Ҳудудларни тартибга келтириш, қабристонларни обод этиш, эзгу ниятда кўчат экиш тадбирлари “Эски Яйпан”, “Элчи”, “Қулибек” ва “Деҳқонобод” каби маҳаллаларда ҳам кўтаринки руҳда ташкилланди.
Маҳалла аҳлининг ёшу қариси фаол иштирок этган ҳашарларда саранжом-саришталик таъминланиб, ҳайру-эҳсон маросимлари ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги