Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Темир дафтар” рўйхатидаги яна 74 нафар фуқароларга меҳнат ашёлари, анжомлар тарқатилди
2022-03-24 18:14:01 150
Ўзбекистон туманида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, хусусан уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш тадбирлари давом этмоқда.
Туман сектор раҳбарларининг ҳудудлардаги сайёр қабуллари, жойлардаги ўрганишлар давомида шу тоифадаги оилалар вакилларининг мурожаатлари, ўз имконият ва қизиқишларидан келиб чиқиб бандликларини таъминлаш юзасидан истаклари манзилли равишда ўрганиб борилмоқда.
Шу мақсадда, бугун ташкилланган тадбирда 1- ва 4-сектор ҳудудларида яшовчи, “дафтар” рўйхатидаги 74 нафар фуқароларга зарурий меҳнат ашёлари субсидия асосида бепул тарқатилди.
Пайвандлаш аппаратлари, электропеч, тикув ва кир ювиш машиналари каби анжомлар туман мутасаддилари томонидан ўз эгаларига топширилиб, муносиб равишда ушбу ашёлар орқали даромад топиб, оилалари фаровонлигига ҳисса қўшишларига тилаклар билдирилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги