Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИ ШЕРЗОДЖОН ЮЛДАШЕВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ
2022-03-22 12:23:31 146
Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари!
Сизларни 22 март - маҳалла тизими ходимлари куни ҳамда юртимизга ўзининг бетакрор гўзаллиги билан кириб келган баҳор айёмларидан бири - Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.
Маҳалла – она маскан, соғлом ижтимоий муҳитдир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик фикри маҳалла аҳолисининг хулқ – атвори, ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар асосида тартибга солиб туради. Шу маънода маҳалла, давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, жамиятимизнинг ёруғ юзи, виждонимиз кўзгусидир.
Қадрли маҳалла раислари ва ўринбосарлари, ҳурматли оқсоқоллар!
Сизларнинг жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада ривожлантириш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш борасида амалга ошираётган ишларингиз сабабли бугун маҳалла ва оила энг муҳим ва барчанинг диққат-эътиборидаги ягона тизим бўлиб шаклланди. Шу туфайли жамият ривожининг илдизи оила ва маҳалла эканини барча бирдек ҳис қилмоқда.
Қадрли дўстлар!
Сизларни бугунги айём билан яна бир бор самимий қутлайман!
Оилалар мустаҳкамлиги, аҳоли саломатлиги, хонадон ва кўчалар ободлиги, маҳалла хавфсизлиги, ёшлар тарбияси, бандлик, маънавият ва маърифат каби кенг кўламли, масъулиятли, айни пайтда эзгу ва шарафли ишларида муваффақият тилайман.
Барча маҳаллаларимиз тинч, ҳар бир оила, ҳар бир хонадонда яхши кунлар, тўй-томошалар кўп бўлсин!
Касб байрамингиз барчангизга муборак бўлсин!