Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 73 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида навбатдаги медиа-тур ташкилланди

×

 2022-03-19 21:50:37    135

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар учун навбатдаги медиа-тур ўтказилди.

ОАВ вакиллари туманда “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, хусусан уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, тумандаги ишлаб чиқариш ва оилавий корхоналар фаолияти билан танишдилар.

Медиа-тур иштирокчилари Ўзбекистон тумани ҳокими ўринбосарлари ва тегишли мутасаддилар ҳамроҳлигида дастлаб “Ўрта қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган манзилли ёрдамлар, хусусан уларнинг хонадонларида субсидия асосида қуриб берилган иссиқхоналар билан танишдилар. Иссиқхоналардан унумли фойдаланиб, оилавий фаровонлик ва даромадларини оширишни мақсад қилган аёллар билан суҳбатлашилди.

Шунингдек, ОАВ вакиллари Сулаймон қишлоғида жойлашган “Universal international business” оилавий корхонасида бўлиб, бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишдилар.

Мазкур ишлаб чиқариш цехи замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, бир кунда 4 минг жуфтдан зиёд пайпоқ ишлаб чиқаришга қувватига эга. Корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни тўлиқ шу ернинг ўзида амалга оширилади. Айни кунларда ички бозорга етказиб берилаётган маҳсулотларни келгусида экспортга йўналтириш бўйича ҳам истиқболли лойиҳалар режалаштирилган.

Навбатдаги манзилда медиа-тур иштирокчилари Наймансой қишлоғидаги “Дурдона текстил” масъулияти чекланган жамиятида бўлдилар. Устоз-шогирд анъаналари йўлга қўйилган мазкур корхонада бугунги кунда 70 нафардан зиёд аёл-қизларнинг бандлиги таъминланиб, хотин-қизлар учун 30 турдан зиёд мавсумий кийимларни тикиш ишлари йўлга қўйилган. Корхонадаги Хитой давлатидан келтирилган замонавий тикув ускуналари орқали бир кунда 1000-1200 тагача маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Ишчилар учун корхонада кўплаб қулай шароитлар яратилган. 

Шу жойда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари томонидан туманда енгил саноат тармоқларини “драйвер” соҳага айлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, “Аёллар дафтари”нинг 1 ва 2-босқичларида амалга оширилган ишлар ҳамда 3-босқич давомида “дафтар”га киритиладиган хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш юзасидан бажарилаётган амалий тадбирлар тўғрисида журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги