Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Наврўз байрами арафасида Ўзбекистон туманида хусусий тиббиёт клиникалар сони яна биттага кўпайди
2022-03-19 20:55:04 164
Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳар Туркистон кўчасида “Ibn Sino Med Farm” МЧЖга қарашли хусусий тиббиёт клиникаси фойдаланишга топширилди.
Замонавий клиникада малакали шифокорлар томонидан гепатология, гинекология ва терапия йўналишларида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилади.
Лойиҳа қиймати 1 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу замонавий клиника биноси 30 стационар ўринга мўлжалланган бўлиб, лаборатория, физиотерапия, фитобар, УТТ, ЭКГ, видеокольпоскопия, диагностика ва консерватив даволаш каби бўлим ва тиббий хизматлар ҳам мавжуд.
Аҳамиятлиси, мазкур клиникада нафас йўллари аллергик касалликларини даволашда кенг қўлланиладиган галотерапия (тузли ғор) ҳамда энг оммабоп моделларда кислород билан даволаш бўлимлари ҳам ташкил этилган.
Лойиҳани амалга ошириш натижасида 15 та янги иш ўрни яратилди.
Замонавий тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, соҳа мутахассислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, унинг имкониятлари билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги